Сонеты Александра Файнберга на узбекском языке Искусство

Ватан

Қуёшли тўртбурчак далалардан то
Тизма тоғларгача чўзилган Ватан-
Йўлларнинг гирдида бўлиб гиргитон
Гумбаздек тераклар турарлар қатор.

Далаларни кездим қадамма-қадам,
Теодолит кўтариб, ўлчадим таноб.
Лойсувоқ уйларда симирдим чалоб,
Эшиксиз ҳовлилар очиқдир мудом.

Мушфиқ юрт. Шу ерда наслу насабим,
Шунда эрур менинг хоким, туробим.
Ҳой, Европа! Сени танимайман ҳам.

Мағрур парвоз этар бургут фалакда.
Ўт тишладим. Лабда шўр кўз ёш. Бу дам
Ҳам дардни,
ҳам бахтни туйдим юракда.

Тил

Кимнинг тили йўқдир, йўқ унда ҳуқуқ.
Уммонлар сувига биз оғу қўшдик.
Делфинлар отилиб қирғоққа тушди,
Ўлса ҳам бирор сҳз айтишгани йўқ.

Дарахтлар гапирмас, кесилар ўрмон.
Тоғ бошига юган солар локатор.
Саҳро осмонида ловиллар ядро.
Ёнида тили йўқ майса, ўт-ўлан.

Сув гар қайтармайди, гар қайтармас тош.
Шер оловга сакрар урсанг, эгиб бош.
Учар қушлар ўлар тўп отганда ўқ.

Яралгандан буён бу кўҳна дунё
Бефарқмиз. Уятдан ўлганимиз йўқ.
Не учун тил бердинг одамга, Худо?

Александр Файнберг (перевод Рустама Мусурмона)

Опубликовала на юФоруме Нигора Умарова.

Комментариев пока нет, вы можете стать первым комментатором.

Не отправляйте один и тот же комментарий более одного раза, даже если вы его не видите на сайте сразу после отправки. Комментарии автоматически (не в ручном режиме!) проверяются на антиспам. Множественные одинаковые комментарии могут быть приняты за спам-атаку, что сильно затрудняет модерацию.

Комментарии, содержащие ссылки и вложения, автоматически помещаются в очередь на модерацию.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Разрешенные HTML-тэги: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>

Я, пожалуй, приложу к комменту картинку.